Коронавирус биздан қўрқсин!
Коронавирус юртимизга кириб келгани билан унинг кўпайишига имкон йўқ. Чунки бу вирус иссиқ ҳароратда яшай олмаслиги, иммунитети кучли инсонларга юқмаслиги маълум. Инсон иммунитетини оширувчи мевалар эса бизда бисёр. Мен яқинда таниқли ижодкор Талъат Абдуллаевнинг “Самарқанднинг кишмиш узуми” номли китобини ўқиб, ундаги маълумотлардан сиз азизларни хабардор қилмоқликни лозим топдим.
“Узум билан даволаш” қадимда “Авпелотерапия” деб юритилган. У парҳезли овқат ва фитотерапия маҳсулотлардан бири. Модда алмашиниш, ўпка касалликлари, дармонсизлик ва бошқа кўпгина хасталиклар узум ёрдамида даволанади. Узум ўзида 100 дан ортиқ сувда эрувчи табиий фойдали моддалар бўлганлиги боис танага енгил сингади. Унинг таркибида кўпгина витаминлар, органик кислоталар, оқсиллар мавжуд.
Кўп миқдорда қанд моддаси, эфир ёғлари, микроэлементлар, пектин ошловчи моддалар ва клечатка бор. Узум бу каби турли биологик фаол моддаларга бойлиги боис танага шифо бўлади.
Узум инсон саломатлигини сақлашда ва хасталиклардан холи бўлишда бебаҳо ва шифобахш неъмат. Халқ табобатида узум билан қувуқ, буйрак, жигар, юрак, меъда, ичак йўли касалликларини даволайди. Шунингдек, падагра бавосил касалликларини даволашда ижобий натижалар бериши, қон кетишини тўхтатиш, ўт ва пешоб ҳайдаш хусусиятлари бор.
“Махсан ул адвия” китобида таъкидланишича, узум кучли озуқа берувчи немат, танада қонни яхшилайди, қаттиқ нарсаларни юмшатади. У нафас йўллари ва ўпка ҳолатини яхшилайди, семиришга мойиллик яратади, буйракда ёғ ҳосил бўлишига ёрдам беради. Майиз эса янада қувватбахш таъсир кўрсатади. Сақланган узум (майиз) оғир хасталикларни (безгак, шамоллаш билан боғлиқ хасталиклар) бошидан кечирган кишилар учун жуда фойдали ҳисобланади. Узум ейиш қонни кўпайтиради, ични юмшатади, иштаҳани очади, асабларга қувват беради. Агар уни овқат билан бирга ейилса, овқат тез ҳазм бўлади. Узумни тинка қуришида, камқонликда, ўпка сили, зотилжам, нафас қисма, ошқозон ичак касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади.
Шундай экан, коронавируснинг ваксинаси, давоси узум, майиз деб айта оламиз. Ҳар нарсада меъёр бўлганидек узум ва майиз истеъмол қилиш соғлиғимиз учун фақат фойда келтиради.
Отабек ЎРОҚОВ.