Коронавирус «совғаси» билан ташриф буюрган Санта Клаус қариялар ўлимига сабабчи бўлди

Коронавирус билан касалланган Санта-Клаус авлиё Николай куни Белгиянинг Антверпен провинциясида жойлашган Мол шаҳридаги қариялар уйига ташриф буюрганидан кейин вафот этган беморлар сони 23 тага етди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий ОАВга асосланиб хабар бермоқда.

Аввалроқ жами 121 бемор ва 36 ходимлар касалликни юқтирган, 18 киши ўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Эртак қаҳрамони ролини ўйнаган актёр байрамдан бир неча кун ўтгач, инфекцияга анализи ижобий чиққанидан кейин атрофдагилар хавотирга тушишди. Маълум бўлишича, тадбирда эҳтиёт чоралари кўрилмаган: кўпчиликда ниқоб бўлмаган ва актёрлар ижтимоий масофа сақламаган.

Мамлакатнинг етакчи вирусологларидан бири Марк ван Ранст битта артист шунча одамга бирданига инфекция юқтириши мумкинлигига шубҳа билдирди. Мутахассиснинг фикрича, бу ҳатто «супертарқатувчи» учун ҳам жуда кўп. Унинг фикрича, хонанинг яхши шамоллатилмагани оммавий зарарланишга сабаб бўлган.

27 декабрь куни Европада коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Вакцинани Германия, Франция, Испания, Австрия, Болгария, Чехия, Испания ва Италия аҳолиси қабул қилишади. Биринчи босқичда Европа Иттифоқининг ҳар бир мамлакатидан вакцинацияда биринчи ўринда турган беш мингга яқин кишини эмлаш имкониятига эга бўлади. Оммавий эмлаш баҳорда бошланади.