Коронавирусга чалинган битта бемор 406 кишига вирус юқтириши мумкин
- 29.04.2020 17:30
- 144
- COVID-19
— Республикамизда коронавирус касаллиги қайд этилиши камайиб бораётгандай назаримда. Бу - юртимизда пандемия тамом, тугаяпти деганими?
— Ундай дегани эмас. Вазият бирмунча юмшаётган бўлса-да, ҳали 1000 дан ортиқ бемор даволанишни давом эттираяпти, 85 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди, - деб жавоб берди Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда.
Мутахассисларнинг фикрича, коронавирусга чалинган битта одам эътиборсиз қолдирилса ва одамлар орасида юрса, бир ойда 406 та одамга касалликни юқтириши мумкин экан.
Охирги беморимиз шифохонадан чиқиб кетганидан кейин 14 кун давомида янги бемор рўйхатга олинмаса, ўшанда биз хотиржам бўлсак бўлади.
Теглар:
COVID-19