Коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлган
- 11.08.2020 14:30
- 489
- COVID-19
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди. Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашмоқда, шунга қарамай:
«Кўпчилигингиз қайғуда эканингизни ва бу дунё учун қийин вақт эканини биламан. Бироқ мен ойдинлик киритишни истайман: умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди Гебрейесус.
Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия коронавирусга қарши қандай курашиш лозимлиги борасида дунёга намуна бўлган. Мамлакат ичида коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари 100 кундан буён қайд этилмаяпти.
ЖССТ раҳбари барча давлатлар етакчиларини ҳаракат қилишга, фуқароларни эса янги чеклов чораларига риоя қилишга чақирган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 28 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим