Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашиб эмлансак, ниқоб тақмай юриш мумкинми?

Ушбу савол юзасидан АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Вакцина билан эмланганингиздан сўнг ҳам ниқоб тақиб юриш керак. Синовларда қатнашмоқчи бўлганларга ҳам ёки синовлар якунланиб, ижобий натижа чиққанларга ҳам бу талаб сақланиб қолади.

Вакцина билан эмланган одам организмида иммун тизим ишлашни бошлайди. Бу даврда бошқа касалликлар юқишининг олдини олиш мақсадида имкон қадар бошқа инсонлар билан мулоқотда бўлмаслик ва уйда бўлиш талаб этилади.

Агар иш жараёнида одамлар билан мулоқотда бўлишда давом этилса, бошқа карантин талабларига доим риоя қилиш зарур.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тутиш, соғлом ва муқобил овқатланиш, кўп суюқлик ичиш ва енгил жисмоний фаоллик олиб боришни ҳам давом эттириш керак. Бу кабилар инсон организмида коронавирусга карши иммунитет ҳосил бўлишига ёрдам беради.