Коронавирусни юқтириб олган инсонлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими ёки кўпроқ дам олишлари керакми?

Ушбу саволга CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди:

➖ Ҳаммаси меъёрида бўлиши керак. Касаллиги аломатсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар нафас тизими функционал ҳолатини ва жисмоний фаолликни унутмасликлари керак, яъни ҳар кунги эрталабги қиздирувчи 10-15 минутлик бадантарбия машқлари жуда муҳим.

Нафас гимнастикаларини кун давомида 3 марта, имкон қадар 5-10 минутдан амалга ошириш керак. Чуқур нафас олиш 6 секунд давомида ва секин нафас чиқариш 4-5 мартагача. Бу машқлар вируснинг ўпка тўқимасига мойиллиги борлиги учун ҳам яхши шамоллатилган хонада бажарилиши керак.

Нафас гимнастикасининг жуда хилма-хил турлари мавжуд: Бурденко усули, Йога, Тибет усуллари. Сиз ўз шифокорингиз билан бу усуллар хақида маслаҳатлашишингиз мумкин ёки уларни ҳар бир киши мустақил равишда ижтимоий тармоқлардан топиб, ҳар ким ўзи учун мосини танлаб, ўзлаштириши мумкин.