Корпоратив мижозлар ҳам масофавий идентификация қилинади
- 11.11.2022 15:41
- 62
- Иқтисодиёт
"Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент (2022.10.11) Қарорига кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб:
- тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.
Ҳозирда банкларга чакана мижозларни масофавий идентификациялашга рухсат этилган. Бу кейинги йилларда чакана бозорда онлайн банклар ва онлайн банк хизматларининг кескин кенгайишига шароитлар яратди.
Корпоратив мижозларни ҳам масофавий идентификациялашга ўтиш онлайн банк хизматлари учун янги босқич бўлади ва мижоз учун курашда рақобатни янада кучайишига қўшимча туртки беради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа