Коррупцияга қарши курашиш - барчанинг иши

Самарқанд вилояти молия бош бошқармасида Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда коррупциянинг жамиятга зарари, давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимга путур етишига сабаб бўлиши таъкидланди.

- Бирор давлатда коррупциянинг ривожланиши ўша давлатнинг иқтисодий-маънавий таназзулига олиб келади, - дейди бошқарма бошлиғи Ботир Мирзаев. - Коррупцияга қарши изчил кураш олиб боришда иқтисодий-сиёсий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш долзарб аҳамият касб этади. Жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамиятда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди. Бироқ ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб қолмайди. Шахс ҳамда жамият манфаатларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш коррупциянинг олдини олишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш эҳтиёжини вужудга келтирди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалининг 2020 йилда малака ошириш курсларини тамомлаган вилоят молия бош бошқармасида фаолият юритиб келаётган бўлим бошлиқларига сертификатлар топширилди.

Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси ахборот хизмати.