Кредит тарихи қандай олинади?
Давлат хизматлари агентлиги йўриқномасига кўра, ариза берувчилар бу хизматдан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали мурожаат қилади.
Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси:
Жисмоний шахслар
Ваколатли орган:
“Кредит бюролари”
Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар:
📎Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
➖фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);
➖паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);
➖маълумотнома тили (ўзбек/рус);
➖электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
➖доимий яшаш манзили.
💰Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:
Бир йил ичида биринчи марта хизматдан фойдаланиш — бепул, кейингилари учун — Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдори.
📆Давлат хизматини кўрсатиш муддати:
Реал вақт режимида
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги 612-сон қарори.