“Крокус”даги терактга алоқадор яна бир тожикистонлик ушланди
- 27.04.2024 09:34
- 129
- Хориж

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига яқин манбасига таяниб, РБК хабар берди.
Ҳудудий полиция бўлимидаги манбани тасдиқлашича, 2003 йилда Тожикистоннинг Фарҳор шаҳрида туғилган Қурбонов Жумохон Бегижонович қўлга олинган. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси (одамнинг қасддан ўлимига олиб келадиган террорчилик ҳаракатини содир этиш) 3-қисми билан айбланмоқда.
Маълумот учун, 22 март куни Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл”нинг концерт залида бир гуруҳ қуролланган шахслар отишма бошлаган, кейин эса ўт қўйган. ИШИДнинг "Вилоят Хуросон" номли ячейкаси ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Россия расмийлари теракт ортида Украина турганини даъво қилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандлик тадбиркорлар нега қамалди?
- 1 соат аввал
- Жиноят ва жазо
Улар - ҳунарманд, тадбиркор, лидер
- 2 соат аввал
- Жамият
Биз ЮНЕСКО танловида қатнашяпмиз
- Бугун, 18:01
- Самарқанд
“Биз ана шундай дўстмиз”
- Бугун, 17:59
- Мутолаа