Кунига 10 000 қадам юриш фойдали(ми?)

Кимгадир бу кўрсаткич қўрқинчли бўлиб туюлади ва агар кечга яқин қурилмадаги керакли рақамга эришилмаса, кўпчилик хафа бўлиши мумкин.

Хорижий тадқиқотлар кенг қўлланиладиган қадамлар сонининг илмий асослари йўқ эканини кўрсатди.
Маълум бўлишича, кунига 4400 қадам юриш орқали кекса аёллар ўлим хавфини камайтиришга эришилган, шу билан бирга натижалар юриш тезлигига таъсир қилмаслиги ҳам аниқланди.

Юриш - бу машқнинг ажойиб шакли, имкон қадар кўпроқ юринг. Лекин агар кунига ўша машҳур 10 000 қадамни "боса олмасангиз", бу хафа бўлиш учун сабаб бўлмаслиги керак.