Кунига бир марта овқатланиш хавфли(ми?)

️Кунига бир марта овқатланиш соғлиғингизга жиддий путур етказиши мумкин.

Ҳар овқатланганда танага 30 грамм атрофида оқсил сингдирилади, бу кунлик эҳтиёждан кам. Натижада, одам мушак массасини йўқотади, шунингдек, таянч-ҳаракат тизими билан боғлиқ муаммолар бошланиши мумкин.

Албатта, бу тарзда вазн йўқота олмайсиз, чунки тана тежамкор режимда ишлай бошлаб, ёғ захираларини ғамлай бошлайди.

Бундан ташқари, овқатланиш органлари фаолиятининг бузилиши пайдо бўлади. Одам ўз парҳезини назорат қила олмасдан керагидан ортиқча овқатланади. Натижада - семириш ва ошқозон-ичак тизими  касалликлари эҳтимоли кучаяди.

Шифокорлар одатда кунига камида 2 марта, парҳезшунослар эса кунига 5 марта овқатланиш ҳақида гапиришади. Овқатланиш бўйича турли хил мутахассислар кунига бир марта овқатланиш номақбуллиги ҳақида бир фикрга қўшилишади.