Лев Толстой граф бўлса-да, далада қароллар билан тенг меҳнат қилган
Машҳур шахслар нафақат иқтидори ва ҳаёт тарзи билан, балки ғалати қилиқлари билан ҳам бошқалардан ажралиб туради. Уларни билиш эса ҳамма учун қизиқарли бўлса керак.
1. Франция императори Наполеон Италияни босиб олганида 26 ёшда бўлган.
2. АҚШнинг «Тайм» журнали Гитлерни “Йил одами”, деб топган.
3. АҚШ Президенти Эндрю Жексон Ер шарини текис деб ҳисоблаган экан.
4. Буюк Британия қироличаси Викториянинг никоҳ тўйига оғирлиги ярим тонна, айланаси эса 3 метрлик пишлоқ совға қилишган.
5. Эйнштейн пайпоқларни энг кераксиз буюм, деб ҳисоблаган.
6. Рус қўмондони Александр Суворов бирорта ҳам жангда мағлуб бўлмаган.
7. Буюк рус ёзувчиси Лев Толстой граф унвонига эга бўлишига қарамасдан, ўз қароллари билан бир хилда далада меҳнат қилган.
8. Жаҳоннинг энг кучли классик мусиқачиси Моцарт 3 ёшидан бошлаб мусиқа басталаган, 35 ёшида эса уларнинг сони 600 тага етган.
9. Франция императори Наполеон Бонапарт Италия давлати миллий байроғининг муаллифи ҳисобланади.
10. АҚШлик киноактёр Бред Питт кўчада «жўжа» кийимини кийиб болаларни хурсанд қилиш орқали пул ишлаб топган.
11. Қўшиқчи Майкл Жексон боши каллигини ясама соч билан бекитиб юрган.
12. Юлий Цезарь эса сочи тўкилганини яшириш мақсадида бошига лавр япроғидан гулдаста ясаб кийиб юрган.
13. Елизавета I соқолли эркаклар учун солиқ жорий қилган.
14. Изқувар Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикоялари билан танилган ёзувчи Артур Конан Дойлнинг асл касби кўз шифокори бўлган.
15. Александр Македонский армиясининг 30.000 га яқин аскарлари исм-шарифини айта олган.
16. Голланд рассоми Ван Гог баъзида ақлдан озиб турган. Хуружлардан бирида ўз қулоғини кесиб ташлаган.
17. Италиялик опера қўшиқчиси Лучано Паваротти 170 килограмм вазнга эга бўлса-да, майдонда ажойиб футбол ўйнаган.
18. Чингизхон душманларини аямасдан қатл қилган бўлса ҳам ўзи ўлим қўрқувини енга олмаган.
19. «Рембо» фильмида бош рол ижрочиси Сильвестр Сталлоне ўқувчилик даврида тенгдошларидан роса калтак еган экан.
20. Рус шоири Александр Пушкин умри давомида 90 дан зиёд дуэлда қатнашган. Фақат энг сўнггисида ҳалок бўлган.
21. Ироқ Президенти Саддам Хуссейн Қуръонни ўз қони билан қайтадан ёзиб чиққан.
22. Америкалик таниқли қўшиқчи Рианна ҳатто ўрта мактабни ҳам битирмаган экан.
23. Биолог олим Чарльз Дарвиннинг отаси уни ёшлигида “лаёқатсиз” деб ҳисоблаган.
24. Буюк нотиқ Демосфеннинг болалигида нутқида камчилиги бўлган.
25. Сичқонлар ҳақида кўплаб мультфильм ишлаган Уолт Дисней аслида улардан ўлгудек қўрққан.
Дилмурод ТЎХТАЕВ таржимаси.