Лос-Анжелесга улкан қор бўрони яқинлашмоқда: Бунақаси 30 йил олдин содир бўлгани маълум қилинди

Калифорния жанубидаги бир қанча туманлар аҳолиси қор бўрони яқинлашаётганидан огоҳлантирилди. Калифорния охирги марта 1989 йилда бу даражада қор билан қопланган.

Метеорологлар Лос-Анжелес шарқидаги тоғларда рекорд даражада — 2,5 метргача қор ёмғир ёғишини кутишмоқда.

Ёпирилиши кутилаётган бўрон аллақачон кўплаб шимолий штатларга кескин совуқ, кучли шамол олиб келган. 

Совуқ фронт Шимолий Американинг деярли бутун Тинч океани соҳиллари бўйлаб, жумладан, Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси бўйлаб тарқалади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойида ҳам АҚШга қор бўрони ёпирилган ва ўнлаб қурбонлар бўлган эди.