Лукашенко Беларусь президенти ваколатларини қайта тақсимлашга ваъда берди

Беларусь президенти Александр Лукашенко умумхалқ йиғилиши вақтида давлат раҳбари ваколатлари жавобгарликдан қочмаган ҳолда, ҳалол, адолатли тарзда қайта тақсимланишига ваъда берди. Бу ҳақда 16 ноябрь куни РИА Новости нашри маълум қилди.

“Беларусь умумхалқ йиғилишида жавобгарликдан қочмаган ҳолда, ҳалол, адолатли тарзда ваколатлар тақсимланишига ваъда бераман. Бизда жамият учун долзарб муаммолар кам: биз аллақачон турли қарорлар қабул қилдик. Мазкур қарорларни ўзини жамиятнинг кескин танқидига дучор қилган ҳолда, асосан президент қабул қилганини яхши биласиз. Бироқ уларсиз мамлакат бўлмаслигини яхши англардим”, дея Лукашенко сўзларини келтирди Sputnik Беларусь нашри.

Беларусь умумхалқ йиғилиши 2021 йилнинг дастлабки, тахминан январь-февраль ойларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бир муддат илгари Александр Лукашенко Беларусь конституциясининг янги таҳририда ваколатларни қайта тақсимлашга тайёрлигини маълум қилган эди. У ваколатларнинг баъзилари маҳаллий даражасига ўтказилиши мумкинлигини таъкидлаганди.