Германия 50 нафар Беларусь оппозициячиларига бошпана беради
- 12.02.2021 15:09
- 26
- Хориж
Бу ҳақда Германиянинг “Sueddeutsche Zeitung” газетасида маълум қилинди, деб хабар беради ТАСС.
"Улар яқин келажакда қабул қилиниши кўзда тутилган, - дейилади Германия ички ишлар вазирлиги ҳужжатида. - Гап «сиёсий таъқиб қилинган шахслар ва уларнинг оилалари» ҳақида кетяпти”.
2020 йил декабрда Европа парламенти Беларусь оппозициячисининг нутқини таржима қила олмади ва ундан инглиз ёки рус тилларида сўзлашини сўради. Бу ҳолат Европарламентнинг Андрей Сахаров номидаги "Фикрлаш эркинлиги учун" мукофоти билан Беларусдаги норозилик ҳаракати раҳбариятини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбирда юз берган эди.
Маълумки, Беларусда олти ойдан бери - 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг бошланган оммавий норозилик намойишлари ҳали давом этмоқда. Расмий натижаларга кўра, олтинчи муддатга сайланган Лукашенка 80 фоиз овоз олган. Мухолифат сайловларни сохталаштирилган, деб ҳисоблайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қори Ниёзий ким бўлган эди?
- Кеча, 17:50
- Мутолаа
Ислом Каримов ёд этилди
- Кеча, 17:20
- Самарқанд
Ким айбдор: мактаб, ўқитувчи ёки ота-она?
- Кеча, 16:12
- Таълим