Мадҳиясиз давлатлар

Албатта, ҳар бир давлатнинг ўзининг асосий қўшиғи - давлат мадҳияси бўлиши ва расмий учрашувлар, муҳим тадбирлар, байрамлар ва мусобақаларда ҳар бир давлат мадҳияси ижро этилиши мантиқан тўғри. Лекин, баъзи мамлакатларнинг ўз мадҳияси йўқ.

 Умуман олганда, дунёда мусиқий давлат рамзлари билан боғлиқ ғалати нарсалар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, Испания мадҳиясида сўзлар йўқ. Муқаддас Елена ороли эса мадҳия сифатида кўпроқ радиодаги қўшиқни эслатувчи қўшиқни олган.

Дунёда мадҳиясиз давлатлар жуда кам. Аниқроғи, фақат иккита ва уларнинг ҳар бирида давлат қўшиғи йўқлигининг ўз сабаблари ва тарихи бор.

Шундай қилиб, ўзининг расмий асосий қўшиғига эга бўлмаган мамлакат номига даъвогарлик қила оладиган биринчи давлат - Кипрдир. Кипрни мадҳиясиз давлат деб айта олиш мумкинми? Ҳа, мумкин. Ҳайратланарлиси шундаки, миллий миқёсдаги муҳим тадбирларда мадҳия янграйди. Лекин... Греция давлатининг мадҳияси.

Бунинг сабаби, орол аҳолисининг аксарияти юнонлар ва шу сабабли Грециянинг асосий қўшиғи уларга яқин. Албатта, бу ҳолатда мунозаралар бўлган. Негаки, аҳолининг турк миллатига мансуб қисми (улар юнонларга қараганда камроқ) республика ва Грециянинг битта мадҳияга эга бўлишига қарши чиқди. Шу сабабли турк жамияти одатда турк мадҳиясидан фойдаланишни афзал кўради.

Мадҳияси йўқ давлат

Бу Шотландия. Бир қарашда бой тарихга эга, асрлар давомида озодлик учун курашиб келган давлат барча муҳим воқеаларга ҳамроҳ бўладиган ўзининг расмий қўшиғига эга бўлиши шартдек туюлади. Бироқ, айнан Шотландия мадҳияси йўқ давлат сифатида танилган.

Бунинг сабаби нимада? Гап шундаки, Шотландия кўп йиллар давомида мустақиллик учун курашиб келган ва маълум сабабларга кўра, Британия мадҳияси Шотландияда тан олинмайди. Давлат мадҳиясига келсак, бу ерда бир эмас, иккита эмас, олтита (!) барчаси халқ томонидан севилиб келинадиган қўшиқ фахрли номга даъвогарлик қилиб келади. Шу сабабли расмий тадбирларда уларнинг барчаси навбатма-навбат ижро этилади.

Мадҳия учун бошқа даъвогарлар орасида халқ чолғу асбоби - волинкада чалинадиган ватанпарварлик куйлар ҳам бор.

Мамлакат аҳолиси аниқ қайси куйни танлаш ҳақида келиша ололмаганлиги сабабли, “Қайси мамлакатда мадҳия йўқ?”, деган саволга ишонч билан - бу Шотландия деб айтиши мумкин.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.