''Маҳалла ифтихори'' кўкрак нишони кимларга берилди?

Вилоят ҳокимлигида "Маҳалла тизими ходимлари куни" ҳамда ''Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги'' доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ маҳалла фаолларини тақдирлади.

Жумладан, самарқандлик маҳалла фаолларидан 57 нафари ''Маҳалла ифтихори'' кўкрак нишони билан, 25 нафари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Шунингдек, ''Обод ва хавфсиз маҳалла'' республика кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларига диплом,  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир концерт дастури билан давом этди.