Маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ ортидан Паст Дарғом туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди
- 11.05.2023 10:10
- 241
- Самарқанд
Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда мазкур масала муҳокама қилинган ва шу қарорга келинган.
Муҳокамада барча раҳбарлар яна бир бора қатъий огоҳлантирилиб, Президентнинг 2023 йил 10 апрелдаги қарори мазмун-моҳияти яна бир бора тушунтирилган.
Гап шундаки, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Паст Дарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов «Менинг лойиҳам»га овоз беришда маҳалла раисларига босим ўтказгани ҳақда хабарлар тарқалганди.
Хусусан, Тоҳир Қосимовнинг “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида ўзи танлаган лойиҳаларга мажбуран овоз беришни сўраб маҳалла раисларига юборган хабарларининг скриншоти тарқалди.
Унда маҳалла раислари ўзларининг ташаббусига эмас, Тоҳир Қосимов танлаган лойиҳаларга мажбуран овоз йиғиши, йўқса бу талабни бажармаган маҳалла раисларининг “паттаси олиниши” айтилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 8 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 31 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!