"Маҳаллабай" ишлаш тизимида энг яхши тақдимот қилган ҳоким ёрдамчиси аниқланди

"Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали ҳоким ёрдамчисининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга ошириладиган ишлари тўғрисида тайёрланган тақдимот материаллари бўйича ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди.
Танлов натижасига кўра, қуйидаги ҳоким ёрдамчилари "Маҳаллабай" ишлашда фаоллик кўрсатган:
- Пахтачи тумани Оқтепа маҳалласидан Жавлон Исмоилов биринчи;
- Тойлоқ тумани Ворсин маҳалласидан Комил Бобоалиев иккинчи;
- Пайариқ тумани Баҳрин маҳалласидан Ойбек Қаршиев учинчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов тақдирлади.