Маҳсулотингизни хорижга экспорт қилмоқчимисиз? Сизга кўмак беришади
Мазкур штаб экспортёр корхоналар томонидан маҳсулотларни экспортга чиқаришига кўмаклашади, юзага келаётган муаммоли масалаларни бартараф этишда иштирок этади ҳамда солиқ, божхона, банклар, карантин ва бошқа ташкилотлар билан боғлиқ ишларни тезкор равишда бажаришда амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Экспорт бўйича тузилган шартномаларнинг бажарилишида ечимини кутаётган муаммолар ва таклифларингиз бўлса, мониторинг штабининг (0366) 233-55-86; 235-31-92; 235-04-13 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги.