Мажбуриятни бажармаслик учун жавобгарлик кучайтирилади
- 22.02.2019 10:14
- 159
- Сиёсат
Айни кунларда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси халқ муҳокамасидан ўтказилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслик, аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш каби ҳолатларда маъмурий жавобгарлик кучайтирилиб, жарима миқдорини ошириш белгиланган.
Шунингдек, лойиҳада фуқароларнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаган ҳолатда жавобгарликни кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа