Мальдив ороллари йўқ бўлиши мумкин

Агар дунё иқлим ўзгаришига қарши курашмаса, Мальдив ороллари XXI асрнинг охирига келиб бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин, деди CNBC телеканали эфирида оролнинг атроф-муҳит, иқлим ўзгариши ва технологиялар вазири Аминат Шауна.

"Оролларга иқлим ўзгариши таҳдид солмоқда, биз эса дунёдаги энг заиф мамлакатмиз", деди вазир.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Мальдив оролларининг 80 фоизи денгиз сатҳидан атиги бир метр баландликда жойлашган. Вазир, шунингдек, ернинг аксарият қисмида сув тошқинлари рўй бераётгани, қирғоқ эрозияси бошланганини қўшимча қилди.

Шу билан бирга, у ҳукумат салбий таъсирни камайтиришга уринаётгани ва қирғоқ ҳудудларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилаётганига эътибор қаратди.

«Келажакда Малдив ороллари ҳам зарарли газлар чиқиндиларини камайтириш бўйича етакчилар қаторидан ўрин олиши зарур. Мамлакат келажаги, халқимиз, маданиятимиз келажаги бизнинг ҳозирги ҳаракатимизга боғлиқ", дея хулоса қилди Шауна.

Г.Холдорова тайёрлади.