Мамлакатимизда ҳаво ҳарорати яна пасаяди
Ўзгидромет хабарига кўра, 26-27 декабрь кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келади ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади.
26 декабрда республиканинг барча вилоятларида, 27 декабрда марказий вилоятларда ёмғир ёғади, шимолда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +2...+7 даража, кундуз кунлари +8...+13 даража иссиқ, шимолда кечалари 0...-5 даража совуқ, кундуз кунлари +3...+8 даража илиқ бўлади.
28 декабрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда. 29 декабрь куни эса совуқ ҳавонинг яна бир қисми республика ҳудудига кириб келади. Республиканинг барча вилоятларида ёмғир ёғиши ва ҳарорат кундуз куни +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир кўринишида ёғади, баъзи жойларда қорга айланади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.