Мансур Асадов ясаган ёғоч ўймакорлиги маҳсулотлари бежиз Гада Қаддумий хонимни ҳайратлантирмаган
- 11.03.2020 11:15
- 223
- Маданият
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқандда ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантиришга бағишланган пресс-тур ўтказилмоқда.
Тадбирнинг иккинчи куни Самарқанд шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида фаолият юритаётган ёғоч ўймакори Мансур Асадов устахонасидаги иш жараёнлар билан танишишдан бошланди.
Бу ерда оддий ёғочдан ноёб ва гўзал буюмлар яратиб, уларга “жон” бағишлаётган ҳунарманд ва «Уста-шогирд» анъанаси асосида ушбу ҳунар сирларини ўрганаётган ёшлар иши иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.
Улар Мансур Асадов ясаган айвон, хонтахта, эшик каби ёғоч ўймакорлиги маҳсулотлари ўтган йили Қўқон шаҳрида ўтказилган биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё – Тинч океани минтақаси президенти Гада Ҳижобий Қаддумий хонимни ҳайратлантиргани бежиз эмаслигига амин бўлишди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.