Манзил-маълумот ахборотларини олиш тартибини биласизми?
Манзил-маълумот ахборотлари – фуқаронинг доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлардир.
Мазкур хизматдан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун қуйидагича хизмат кўрсатиш тартиби амал қилади:
Юқоридаги ахборотларни олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЙИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
Сўровнома тўлдирилгач, электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, ваколатли орган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари)га юборилади.
Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 1 иш кунида ҚР-код қўйилган манзил-маълумот ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЙИДХП орқали электрон равишда юборади.
Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.
Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш кунида. Хизмат нархи БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 900 сўм.
Суҳроб Қодиров, Самарқанд шаҳар ДХМ бошлиғи.