Марказий ҳарбий округ замонавий бинога эга бўлди

Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда замонавий бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Эркинжон Турдимов, Мудофаа вазири ўринбосари, полковник Алишер Норбоев, округ қўмондонлиги ва Самарқанд ҳарбий прокуратураси вакиллари иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги ҳамда Самарқанд ҳарбий-маъмурий сектори маблағи эвазига янгидан қурилган ва қайта таъмирланган бинода ҳарбий округ бошқарув аппарати, тарих, ахборот технологиялари, маънавий-маърифий тайёргарлик ўқув бинолари ҳамда жанговар тайёргарлик ўқув хоналари ўрин олган.

- Замонавий қулайликларга эга ушбу бинолар ҳарбий хизматчиларда миллий армиямиз қудратини кучайтиришда ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарвалик руҳида тарбиялашда мустаҳкам пойдевор бўлади, - дейди Мудофаа вазири ўринбосари А.Норбоев. - Аҳамиятлиси, бинода ҳарбийлар ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириши, дастурлаш, моделлаштириш ҳамда симуляция дастурларидан фойдаланиши ҳамда бўлинмаларнинг жанговар ҳаракатларини олиб бориш ва бошқаришда ахборот технологияларини қўллаши мумкин. 

Маросимда бинолар қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда қурувчи-пудратчилар Мудофаа вазирлиги ҳамда округ қўмондонлиги томонидан рағбатлантирилди.

Фазлиддин Рўзибоев.