Маск Twitter раҳбари бўлди, собиқ раҳбарият компанияни тарк этди
- 28.10.2022 09:58
- 48
- Хориж
Америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter раҳбарига айланди, деб хабар беради СNBC.
Twitter бош директори Параг Агравал ва молиявий директор Нед Сегал компаниянинг Сан-Францискодаги бош қароргоҳини тарк этишди.
Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқ бошқаруви янги хўжайин қўлига ўтган.
“Энди Маск Twitterнинг раҳбари”, — дейилади хабарда.
Маскнинг 44 миллиард долларлик Twitter хариди бугун битиши кутилаётган эди. Агар бу содир бўлмаса, компания томонидан тадбиркорга нисбатан қўзғатилган суд жараёни бошланиши мумкин.
Чоршанба куни Маск компания штаб-квартирасига ташриф буюрди, ходимлар билан учрашди, шунингдек, ушбу платформа аккаунтидаги имзони ўзгартирди. У ерда Илон Маск иккинчи куни - "твитлар бошлиғи" сифатида майдонга чиқмоқда. Инглиз тилидаги бу ибора "бош аҳмоқ" деган маънони ҳам англатади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа