Илон Маск Twitterни сотиб олди
SpaceX и Tesla асосчиси Илон Маск Twitterни 44 миллиард долларга сотиб олмоқда, деб хабар берди ижтимоий тармоқ.
“Twitter, Inc тўлиқ Илон Маскга тегишли компания томонидан ҳар бир акцияни 54,2 долларга сотиб олиш тўғрисида якуний битим тузди. Келишув тахминан 44 миллиард долларга баҳоланган”, дейилади нашрда.
Шартнома қиймати 2022 йил 1 апрелда миллиардер ўз улушини Twitterда эълон қилганида биржалар ёпилиш нархига нисбатан 38 фоиз устамани ўз ичига олади. Битим якунлангач, Twitter хусусий компанияга айланади. Керакли рухсатномалар олингач, шу йили у ёпилади.
АҚШдаги аукционда ижтимоий тармоқ акциялари 5,75 фоизга ошиб, 51,74 долларни ташкил қилмоқда.
Апрель бошида Маск Twitterдаги 9,2 фоиз улушга эга эканлигини даъво қилди ва ўн кундан кейин компанияни тўлиқ акциясининг ҳар бирини 54,2 долларга сотиб олиш режасини айтди. Ижтимоий тармоқ ўша куни бу таклифни кўриб чиқишга ваъда берди. Бир неча соат ўтгач, хизмат акцияларига эгалик қилувчи Саудия шаҳзодаси Ал-Валид бин Талал буни компаниянинг ҳақиқий қийматига мос келмаслигини айтиб, рад этди.
Кейинроқ ОАВ тадбиркор Twitterни сотиб олишни молиялаш йўлларини излаётгани ва ўз 10-15 миллиард долларини сармоя қилишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди. Маск Twitter учун 46,5 миллиард доллар тўлашга тайёр эканлигини ва зудлик билан музокараларни бошлашини билдирди.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп тадбиркор Илон Маск томонидан ижтимоий тармоқ сотиб олинганидан кейин блокланган аккаунтни тиклаш таклиф қилинган тақдирда ҳам Twitterга қайтмаслигини айтди.
"Умид қиламанки, Маск Twitterни яхшилайди ва у яхши инсон, лекин мен TRUTHда қоламан", - деди собиқ президент.