Американинг "Соядаги ҳукмдори": Илон Маск Путин билан Украина ҳақида қандай гаплашган эди?
Сайёрадаги энг бой одам ва америкалик асосий бизнесмен Илон Маск АҚШ хавфсизлиги ва фаровонлиги учун тенгсиз бўлиб бормоқда. Бу эса Оқ уй ва Пентагонни тобора хавотирга соляпти, деб ёзади Американинг нуфузли NewYorker журнали.
Мақолани йил давомида ёзган журналист Ронан Фэрроу Маск Украинага бостиришдан кейин Владимир Путин билан гаплашгани, Starlink сунъий йўлдош алоқалари билан таъминлагани ва Пентагон кўпчилик марҳаматли деган шахс хоҳишига боғлиқ бўлиб қолганини билиб олган.
Қизиғи, гап фақат Пентагонда ҳам эмас. “Охирги 20 йил давомида инфратузилманинг таназзулга учраши ва институтларга бўлган ишончнинг йўқолиши мобайнида Маск аллақачон хусусийлаштириб, четга ўтган стратегик соҳаларда бизнес қилди. Америка расмийлари Маскга таянишга мажбур, аммо унинг инжиқлик, таваккалчилик ва можароларига қандай жавоб беришни билмайди”, — дейилади мақолада.
"НАСА, Мудофаа вазирлиги, Транспорт департаменти, Федерал авиация маъмурияти ва Меҳнат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш тизимининг амалдаги ва собиқ амалдорлари менга Маскнинг таъсиридан қочиб қутулиб бўлмаслигини айтишди, баъзилари ҳатто уни ҳукуматнинг яширин шахси сифатида қабул қилишларини тан олишди", - деб ёзади журналист Фэрроу.
Маскнинг ўсиб бораётган таъсири Жо Байден маъмурияти учун бош оғриғи деб биринчи айтилиши эмас. "Bloomberg" нашр этилган "Илон Маскнинг глобал империяси Вашингтон учун долзарб масалага айланди" мақоласида Маск мақоми президентликка яқинлашаётгани баён этилган.
"Америка ташқи сиёсати йўналишидан фарқли ўлароқ, Маск Украинадаги урушни тугатиш бўйича россияпараст режа ва Пекинда олқишларга сазовор бўлган Тайванни Хитой билан бирлаштириш ғоялари билан чиққан", дейилади нашрда.
Маскнинг Tesla автомобилларининг ярмидан кўпи Хитойда йиғилади, Twitterни сотиб олиш учуну пулни Яқин Шарқда йиғди. Унинг АҚШ учун яна бир стратегик корхонаси эса - SpaceX космик компаниясидир.
Маск урушдан бир йил олдин Путин билан коинот масаласини муҳокама қилганини тан олиб, кенг кўламли босқин бошланганидан кейин у билан гаплашганини рад этган.
Аммо ўша пайтда АҚШ мудофаа вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Колин Каль маълум қилишича, “Маск телефонда ноутбукидаги Starlink харитасида “урушнинг бутун жараёнини” кузатаётганини айтган ва уч дақиқадан сўнг у:" Биз Путин билан мириқиб суҳбатлашдик " деган.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.