МДҲ ўйинлари: Самарқандлик спортчилар 2 та олтин, 6 та бронза медаль қўлга киритди

4 августдан бошлаб Беларусь пойтахти Минск шаҳрида II МДҲ спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда 9 давлатдан уч мингдан ортиқ спортчи 16 та олимпия, 5 та ноолимпия спорт турлари бўйича беллашмоқда.

Мусобақада 313 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қиляпти. Улар орасида вилоятимиздан 41 нафар спортчи 15 та спорт туридан иштирок этмоқда.

Шу кунга қадар ўтказилган баҳсларда вилоят спортчилари 2 та олтин, 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Жумладан, оғир атлетика бўйича 55 килограмм вазн тоифасида кечган баҳсда Оғабек Нафасов даст кўтаришда 110 ва силтаб кўтаришда 130 килограмм оғирликдаги тошни кўтариб, дастлабки олтин медалга эга чиқди. Дзюдо бўйича ўтказилган баҳсларда 73 килограмм вазн тоифасида Азамат Аблақулов олтин, 90 килограмм вазнда Элнур Холмўминов, 60 килограмм вазнда Алижон Алиев, 81 килограмм вазнда Аброр Нурманов ҳамда юнон-рум кураши бўйича 130 килограмм вазн тоифасида Темурбек Насимов бронза медалларига сазовор бўлди.

Мусобақа 14 августга қадар давом этади.