Меҳнатни меъёрлаш концепцияси ишлаб чиқилади
“Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (616-сон, 30.09.2021 йил) қабул қилинди.
🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси ҳамда Институт тўғрисидаги низом;
➖ Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
➖ Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.
💰 Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 31 декабргача қуйидагилар ишлаб чиқилади:
📝 замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси;
📂 Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирлар.
✅ 2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан, жумладан, қуйидагилар шакллантирилади ва юритилади:
- Малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил баҳолашнинг маълумотлар базаси;
- Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси.
☑️ Қарорга кўра, шунингдек, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди.