МИБ "F.H.G. AAK" МЧЖдан 200 млн. сўмлик давлат божи ундирди
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2024 йил 1 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор "F.H.G. AAK" МЧЖдан ундирувчи давлат фойдасига 199 миллион 249 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ҳужжатга кўра, шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.
Ихтиёрий тўлов амалга оширилмагач, давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Шундан сўнг қарздор "F.H.G. AAK" МЧЖ томонидан 199 миллион 249 минг сўм давлат божи ва 9 миллион 962 минг ижро йиғимини тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Сардор ШАКАРОВ,
МИБнинг Самарканд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.