МИБ ходимларининг қонуний талабларини бажаришга қаршилик қилингани ҳолати юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий баёноти
Паст Дарғом тумани ободонлаштириш дирекциясига қарашли цемент маҳсулотларини қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичсиз электр тармоғига тўғридан-тўғри уланганлиги ҳамда МИБ ходимларининг қонуний талабларини бажаришга қаршилик қилганлиги ҳолати бўйича вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати расмий баёнот берди.
Паст Дарғом тумани ободонлаштириш дирекциясига қарашли цемент маҳсулотларини қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичсиз электр тармоғига тўғридан-тўғри уланганлиги ҳамда МИБ ходимларининг қонуний талабларини бажаришга қаршилик қилганлиги ҳолати Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати, МИБ вилоят бошқармаси, вилоят электр тармоқлари корхонаси ходимлари ва kun.uz нашри мухбирлари иштирокида жойида атрофлича ўрганиб чиқилди. Шунингдек, ўрганиш жараёнида туман прокуратураси ҳамда бошқа масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ўрганиш давомида Паст Дарғом тумани ободонлаштириш дирекциясига қарашли цемент маҳсулотларини қайта ишлаш заводи томонидан Паст Дарғом тумани электр таъминоти корхонасига 56 986 364 (эллик олти миллион тўққиз юз саксон олти минг уч юз олтмиш тўрт) сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди.
МИБ ходимларининг қонуний талабларини бажаришга қаршилик кўрсатилгани юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан 15/2902-19-сонли терговга қадар текширув материаллари йиғилиб, ҳолат бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси Асрор Мардиевга ҳамда туман ободонлаштириш дирекциясига қарашли бўлган цемент маҳсулотларини қайта ишлаш заводининг технологияларни ишга тушириш билан норасмий шуғулланиб келган ёлланма ишчи Рамшид Аннабазаровга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўллаш бўйича иш қўзғатилди. Ушбу иш кўриб чиқиш учун Каттақўрғон шаҳар маъмурий судига юборилди.
Бошқарув ва назоратда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Паст Дарғом тумани ободонлаштириш дирекцияси бошлиғи Шухрат Аймаматовга туман ҳокимининг 2019 йил 9 декабрдаги 417-ФК-сонли фармойишига кўра, интизомий жазо (хайфсан) қўлланилди.
Шу ўринда МИБ туман бўлими бошлиғининг вазифасидан озод этилганлиги ҳолати бўйича Самарқанд вилоят МИБ ахборот хизмати томонидан билдирилган қуйидаги манзиллардаги муносабат билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз:
https://kun.uz/news/2019/12/09/mib-samarqand-viloyat-boshqarmasi-past-dargom-tuman-bolimining-sobiq-boshligi-boyicha-rasmiy-munosabat-berdi
https://t.me/Samarqand_live/6371.
Батафсил танишиш:
https://www.facebook.com/sampressservice/posts/135126981264897
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.