Миллий гвардиячилар энди фаолиятларини янги, замонавий бинода давом эттиради

Нарпай туманида Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармасининг 7-алоҳида отряди (Нарпай туманидаги объектларни қўриқлаш бўйича) маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Нарпай тумани ҳокими Ш.Раҳмонов, Миллий гвардиянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Л.Яхшиликов, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Р.Намозов, қўриқлаш хизмати фахрийлари ҳамда соҳа ходимлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан Миллий гвардия қўриқлаш хизматига қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.
Аҳоли орасида ҳуқубузарлик ва жиноятчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш, юртдошларимиз хотиржамлиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи мазкур бино замонавий, барча талабларга жавоб бера оладиган қилиб бунёд этилгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган фидойи ва жонкуяр ходимлар ҳамда фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.
Маросим қатнашчилари ушбу бинода яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан танишди.
Таъкидлаш лозимки, бинода навбатчилик қисми, мониторинг хонаси, кичик спорт зал, ходимларга психологик хизмат кўрсатиш хона, кутубхона, ўқув хонаси, маънавият ва маърифат хонаси, жанговар шайликни оширишга қаратилган электрон тир отиш каби хоналар жой олган.
Шу куни Нарпай тумани қўриқлаш хизмати ходимларига янги хизмат автомашинаси ҳам топширилди.