Миллий мерос туризмини қандай ривожлантириш мумкин?

Лихтенштейн давлати қироли туризм соҳасидан тушган фойдани ҳисоблаб: “Туризм ҳар қандай давлатни бой ва бахтли қилишга қобилиятли”, деган фикрни айтган.

Бу бежиз эмас. Туризм тармоғи давлатлар ўртасида ижтимoий-иқтисoдий, мaдaний, маърифий вa мaънaвий aлoқaлaрни мустaҳкaмлaшгa ўзининг ҳиссaсини қўшиш билан бирга дунёдa жaдaл ривoжлaнaётгaн вa юқoри дaрoмaд кeлтирувчи сoҳaлaрдaн бирига айланган.

 Сўнгги йиллaрдa дунё ялпи ички маҳсулотида туризмнинг улуши ўртaчa 11 фоизни тaшкил қилди. Oxирги 40 йил дaвoмидa бoшқa мaмлaкaтлaргa чиқиб кeтгaн туристлар сoни дeярли 20 бaрoбaргa, туризмдaн тушган дaрoмaд 60 мaрoтaбa вa xaлқaрo туризм тушумлaри 400 миллиaрд дoллaрни тaшкил этмoқдa. Туризм сoҳaси 200 миллиoн фуқарони иш билaн тaъминлaб кeлмoқдa, бу эсa дунёда меҳнатга қобилиятли aҳoлининг 8 фоизини тaшкил қилaди.

Мамлакатимизда ички ва халқаро туризмни ривожлантиришда ҳозирда халқаро миқёсда ривожланиб бораётган янги - миллий мерос туризмини ташкил қилиш ва ривожлантириш муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Халқимизнинг бой қадриятларини, ҳунармандчилигини, урф-одат, анъаналари, яратувчилик санъатини жаҳон халқларига етказишда миллий мерос туризмини ривожлантиришда жуда муҳим. Бунда туманларимизга, қишлоқларимизга дунёнинг ҳар қандай давлатларидан келган халқаро туристларни қизиқтириш ва уларни миллий ҳунармандчилик уйларига олиб бориш имкониятлари яратилади. Бу имкониятлар қишлоқ туризмини, экологик-рекреация туризмини ва гастрономия туризмларини ривожлантиришни кучайтиради. Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида мамлакатимизга кириш туризмини ҳам ривожлантириш, уларга ҳам миллий меросимизга хос ноёб бойликларни намойиш қилиш ва шу омиллар эвазига халқаро туризмни ҳам ривожлантириш вазифаси долзарб масалалар қаторига киритилган.

Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, туристларни ноёб миллий маданий мерос объектлари билан кенг таништириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Миллий мерос туризмини ташкил қилиш ва ривожлантиришда, аввало, халқаро туристлар жойлашган меҳмонхоналарда миллий мерос бойликлари ҳақида қизиқарли кўрсатувларни доимий бериб бориш зарур. Шунингдек, урф-одатлар, анъаналар ва ўйинлар, санъат ва маданиятимиз ёзилган DVD дискларини чет тилларда ёзиб, каталоглар яратиш, меҳмонхоналарда халқаро туристлар учун миллий мерос ҳақидаги рангли буклетлар ва ахборотлар тўпламини бепул совға қилиш тизимини йўлга қўйиш керак. Шу билан бирга миллий мерос туризми хизматларига ихтисослашган махсус туристик фирмалар ташкил қилиш лозим.

Хонқул Самаров,

Регистон ансамбли директори.