Мобил телефон бузилишига олиб келадиган одатлар – экспертлар маслаҳати

Мутахассислар мобил телефон муддатидан олдин бузилишига олиб келиши мумкин бўлган одатларни маълум қилди. Бу маслаҳатларга риоя қилсангиз телефонингиз узоқроқ хизмат қилади.

"Известия" газетаси мобил смартфонлар муддатидан олдин бузилишига олиб келиши мумкин бўлган одатларни санаб ўтган.

Биринчи навбатда телефон эгаларининг эҳтиётсиз ҳаракатлари оқибатида телефон бузилиши мумкин.  Кўп ҳолатларда телефон тушиб кетади ёки чўкиб кетади. Кўпчилик сувдан ҳимояга ишонишади, бироқ сув олдидаги селфилар ва чуқур сувга тушиб кетиш ҳолатлари телефонни ишдан чиқишига олиб келади. Смартфонларни ювиш ҳам хавфли, кучли босим оқибатида сув телефон ичига кириши мумкин.

Яна зарарли одатлардан бири кечаси телефонни зарядкага қўйиш. Уйқудан олдин телефонни қувватлагичга қўйиш вақтда улагич бузиши мумкин, чунки қоронғиликда ҳамма улагичга туша олмайди.

Экспертлар қувватлагич учун арзон ва сифатсиз симлардан воз кечишни маслаҳат беради. Чунки улар аккумуляторга жиддий зиён етказиши мумкин. 

Шунингдек, телефон устини кийим билан ёпиш ёки ёстиқ остидага қўйиш ҳам маслаҳат берилмайди, бу телефон қизиб кетишига олиб келади.

“Литий-ион аккумуляторлар совуқ ва иссиқликни ёқтирмайди. Ёзда қуёшда ёки қишда автомобиль салонида ёқилган двигателда совуқ температурада зарядка қилиш телефоннинг ишлаш муддатини жиддий қисқартиради”, - деб ёзади нашр.

Шу билан бирга, зарядка вақтида “оғир” ўйинларни ўйнаш телефонни ҳаддан зиёд қизиб кетишига олиб келади.

Аккумуляторни 0 фоизгача электрсизлантириш ҳам телефонга салбий таъсир кўрсатади. Телефон 15-20 фоиз бўлганда зарядка қилиш керак. 

Бундан ташқари, телефонга юклатилган иловаларга ҳам эътибор бериш зарур. Улар фон режимида ишлаши смартфон батареясининг ишлаш муддатини сезиларли даражада қисқартиради.