Мўғилистонда яна бир нафар қора ўлатдан вафот этиш ҳолати қайд этилди
Мўғилистонда яна бир нафар қора ўлатдан вафот этиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
42 ёшли эркак Мўғилистон ғарбидаги Ховд провинциясида, 11 август куни тунда вафот этганлиги ҳақида хабар қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Доржийн Нарангэрэл тақдим этган маълумотга кўра, эркак ўлимидан бир неча кун муқаддам суғур гўшти сотиб олган.
Июнь ойида Ички Мўғилистоннинг (Хитой) Баян-Нур шаҳрида қора ўлат ҳолати қайд этилганлиги тўғрисида маълум қилинган эди. Орадан кўп вақт ўтмасдан туриб Мўғилистоннинг Россия Федерацияси билан чегарадош ҳудудларида ҳам касалланиш ҳолатлари қайд этилди.
Шунингдек, Гов-Алтай провинциясида 15 ёшли ўсмир боланинг қора ўлатдан вафот этганлиги ҳақида хабар берилди. Ўсмир касалхонага кетишда вафот этган. У ўлимидан уч кун олдин дўстлари билан суғур гўшти еганлиги аниқланди.