Москвада қисман локдаун эълон қилинди
- 22.10.2021 12:21
- 50
- COVID-19
Коронавирус билан касалланиш кескин ошгани сабабли Россияда 28 октябрдан 7 ноябргача "пойтахтда ишламайдиган кунлар" деб эълон қилинди. Бу ҳақда ўз сайтида Москва мэри Сергей Собянин ёзди.
Хусусан, савдо, хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш, спорт, маданият, дам олиш, кўнгилочар, кинотеатр ва бошқа корхона ва ташкилотлар иши тўхтатилди, дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқа зарур товарлар фаолияти бундан мустасно.
Сўнгги ҳафталарда мамлакатда COVID-19 касаллиги ва ўлим ҳолати бир ҳафтадан буён рекорд даражада турибди. Бир суткада 36 мингдан ортиқ одам касалланди, 1036 киши вафот этди. Мамлакатда пандемия даврида 227 мингдан ортиқ одам коронавирус қурбони бўлди.
47,5 миллиондан ортиқ киши эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлаган - бу мамлакат аҳолисининг учдан икки қисмини ташкил қилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа