Мўйловли табиб
Уйингизда ҳайвонлар борми? Демак, сиз доимо зоотерапия таъсиридасиз. Қанақа ҳайвон – итми, мушукми, аҳамияти йўқ. Улар билан мулоқот ҳар қандай ҳолатда сизга хапдоридек таъсир қилади.
Гап шундаки: ит ва мушуклар биз сезмайдиган ҳидларни фарқлай олади. Мушукни олайлик, у инстинкт равишда сизнинг оғриётган жойингизни билади. Ўша жойга ётиб, уни иситиб салбий энергияни сўриб олади, ҳатто ўша жойни панжалари билан силаб қўяди.
Эътибор берганмисиз, агар бошингиз оғриётган ёки бўйнингиз зирқираётган бўлса, мушук елкангизга чиқиб олади. Қорнингиз оғриётган бўлса, устига чиқиб миёвлай бошлайди. Умуман, инсон танасида оғриқни босишда бу жониворга тенг келадигани йўқ.
Агар мушук ҳадеб сизнинг севимли курсингизга ётишга уринаверса, яхшиси курсини бошқа жойга кўчиринг, негаки, у муваффақиятсиз геопатоген жойда турибди. Мўйловли табиб эгасига салбий энергия манбаини кўрсатади. Қадимда янги уйга кўчиб кирилганда бекорга аввал мушукни қўйиб юборишмаган. У ётган жойга ҳеч қачон кроват қўйилмаган.
Мушукнинг эгаси қулоғига хуриллаши ҳам шифо экан. Негаки, инфратовуш кучли соғломлаштириш таъсирини кўрсатади, амалда бу - ҳақиқий физиотерапия, ҳар гал мушукни қўлга олганингизда сиз буни сезмаган ҳолда шифо топасиз.
“Мир новостей” ҳафтаномаси (2021 йил 13-сони)дан Т.Шомуродов тайёрлади.