Мудҳиш ЙТҲ оқибатида бир йўловчи вафот этди, 6 киши жароҳатланди

Тошкент ИИББ Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида интернет тармоғида тарқалаётган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

28 сентябрь куни тахминан соат 22:30 да Боғишамол кўчасида (“Metro” кафесининг рўпарасида) Тошкент вилоятилик 29 ёшли Дмитрий Б. “Spark” русумли автомобилни (давлат рақами 01 969 AGA) бошқариш давомида ҳозирги тахминларга кўра, қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 22 ёшли Т.А. бошқарувидаги “Hyundai Tucson” (давлат рақами 10 009 ХАА) автомобилига тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида “Spark” автомобили ҳайдовчиси, унинг йўловчилари бўлган 30 ёшли Сергей Б., 30 ёшли эркак (исми аниқланмоқда) ва 35 ёшли Марат Б., “Hyundai Tucson” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 26 ёшли Юнус Т.лар бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. Шифохонага бориш давомида Сергей Б. ҳаётдан кўз юмди.

Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича терговолди текширув давом этмоқда.