Мудҳиш ЙТҲда 33 ёшли ҳайдовчи қурбон бўлди

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 20:40 ларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг 135 км.да ҳайдовчи 1987 й.т. Х.М. “Скания” русумли юк транспорт воситасини “Хатирчи-Навоий” йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1994 й.т. Ш.Б. бошқарувида бўлган “Форд” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Скания” русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. “Форд” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Б. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.