Муҳаммад Юсуф Пахтачида бўлганми?
Биз шоир Муҳаммад Юсуфнинг 1973-1978 йилларда Республика рус тили ва адабиёти институтида ўқиб юрганида бир неча марта пахтачилик курсдоши Жўрақул Қувватовникида бўлганини эшитган эдик. Яқинда Журақул аканинг онаси Соҳиба момо хонадонида бўлиб, шоир Муҳаммад Юсуф хақидаги хотираларидан гапириб беришни сўрадик. Соҳиба момо 86 ёшга кирган бўлсада, тикув машинасида чевараси Элнурага кўйлак тикаётган экан. Бу жараёнга алоҳида ypғy қаратганимиз момо бундай юмушларни кузойнаксиз бажараётгани эди.
- Ҳа, худди кечагидек эсимда, - деди Соҳиба момо, - адашмасам биринчи марта 1975 йилнинг баҳорида Ҳамид деган ўртоғи билан меҳмонга келганди. Ош дамладим. Икки-уч кун ичида қўшниларимиз Отақул Мелиев, Маъмур Жўраев, Холиёр Бобоқуловларникида ҳам меҳмонда бўлишди. Дабусқалъага ҳам бориб келишди. Қорачадан келган, Андижонча талаффузда гапирадиган бу йигитчани ҳовли бўйлаб чўнтакларига қўлини тиққанича, ўйчан юрганини ҳануз яхши эслаб қолганман.
-Эна, Муҳаммад аканинг бедапояни йўнғичқапоя деганини, жаннатмакон жойда яшаркансизлар. Икки тoғ ораси, яна Зарафшон дарёси ҳам унча узоқ эмас экан, деб ҳавас билан гапирганини эслайсизми?, - дея гапга аралашади момонинг кенжа ўғли Раҳимжон.
-Бу гапларни унутиб бўладими ўғлим. Айниқса, Муҳаммад катта шоир бўлиб етишгач, у билан боғлиқ барча мулоқотларни ўзимча кўп бор такрорлаганман.
Суҳбат давомида Соҳиба момо шоирнинг ўзини Андижондаги Қовунчи қишлоғига таклиф этгани, онаси Энахон Сотиболдиева, отаси Мардишер аканинг оддий ҳаёт кечириши хақидаги хотираларини сўзлаб берди.
Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.