Муҳожирлар Париждаги болалар боғчасига жойлашди
- 26.01.2021 14:34
- 66
- Хориж

Париждаги юзлаб ноқонуний муҳожирлар бошпанаси йўқлиги сабабли болалар боғчаси биносига жойлашди, деб хабар бермоқда Франциянинг Le Point нашри.
ОАВ маълумотларига кўра, ноябрь ойи охирида муҳожирлар Париждаги Республика майдонида лагерь қурган, аммо кейинчалик полиция уларни тарқатиб юборган. Натижада, бир неча юз муҳожир болалар боғчаси биносига жойлашди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари келганида кириш йўлларини тўсиб қўйди.
Намойишчилар борадиган жойи йўқлиги сабабли ҳукуматдан совуқ ва очликдан, коронавирусдан ҳимоя қилишни талаб қилишяпти.
Париж ҳукумати вазиятни тушунган ҳолда муҳожирларни жойлаштириш йўлларини изламоқда. Франция пойтахтининг префекти Дидье Лаллеман "Парижда лагерь бўлишига қарши"лигини билдирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- 2 соат аввал
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа