Муносабат: “Зиёвуддин” омборида кўмир маҳсулотлари тарқатилмоқда... Афсуски, хонадонларга олиб бориб беролмаймиз
Бугун, 27 январь куни вилоятимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид муҳим хабар ва янгиликларни мунтазам равишда ёритиб бораётган Zarnews.uz телеграм каналига Пахтачи туманидаги Амиробод маҳалласида яшовчи фуқаро Уйғун Раҳмонов “Маҳаллада свет йўқлиги, табиий газ учганлиги, кўмир маҳсулотларини қаердан сотиб олишни билмай сарсон бўлаётганлигини” баён этиб мурожаат қилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси Самарқанд бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги ахборот хизмати шуни маълум қиладики, Пахтачи туманида “Зиёвуддин” кўмир омбори мавжуд бўлиб, мазкур кўмир омбори Зиёвуддин шаҳарчаси “Темирйўлчилар” манзилида ўз фаолиятини олиб бормоқда (мўлжал “Зиёвуддин пахта заводи” рўпараси). Ҳозирда “Зиёвуддин” кўмир омборида Ангренда тайёрланган брикет ва Қозоғистондан импорт қилинган кўмир маҳсулотлари мавжуд. Айни кунларда ушбу ёнилғи маҳсулотлари фуқароларга тарқатилмоқда.
1 тонна Ангрен кўмирининг баҳоси 300 минг 300 сўм, 1 тонна брикетнинг баҳоси 412 минг 500 сўм, 1 тонна қозоқ кўмирининг баҳоси 635 минг сўм.
Агар фуқароларимиз кўмир олишда қандайдир муаммоларга дуч келаётган бўлса, (0366) 240-45-11 телефон рақамига мурожаат қилишлари, кўмир маҳсулотлари қаерда тарқатилаётганлиги, вилоятда мавжуд кўмир омборлари ҳақида кенгроқ маълумотлар олишлари мумкин. Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси Самарқанд бирлашган ёнилғи омбор хўжалигининг расмий @Samarqandkumir телеграм канали ҳам сизнинг хизматингизда.
Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси Самарқанд бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги ахборот хизмати.