Мутахассис Россия ҳудудида қора ўлат тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Мўғулистон Инфекцияларни ўрганиш миллий маркази директори ўринбосари Бандихуугийн Амгаланбаяр Россиянинг чегара ҳудудида жойлашган провинцияларида қора ўлат тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Мўғулистоннинг 21 провинциясидан Россия билан чегарадош бўлган 17 провинцияда қора ўлат тарқалиши хавфи мавжуд. Шунингдек, мазкур ҳудудлар касаллик ўчоғи ҳам бўлиши мумкин. Амгаланбаяр Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган статистикани келтириб ўтди. Унга кўра, зарурий чоралар вақтида кўрилмаса, қора ўлат 24 саот ичида инсонни нобут қилишга қодир.

Июль ойининг бошида Хитой ва Мўғулистон ҳудудларида қора ўлат ҳолатлари аниқланди. 14 июль куни Мўғулистонда ўлим ҳолати қайд этилди. 15 ёшли ўсмир касалликни юқтириб олганидан сўнг бир неча кун ўтиб вафот этди.