Нажоткор хапдори

Аспирин ракдан вафот этиш хавфини камайтиради ва умрни узайтиради, дейди америкалик мутахассислар. Аммо бунинг учун уни қанча ичиш керак, ҳозирча номаълум.

Тадқиқотчилар 1993 йилдан 2008 йилгача салкам 150 минг нафар 65 ёшдан катта кўнгиллиларни кузатди. Бу даврда 40,5 минг киши вафот этди. Аниқланишича, ҳафтада уч марта аспирин қабул қилганлар орасида ўлим аспирин қабул қилмаганларга нисбатан 19 фоиз кам бўлган. Аспирин ошқозон-ичак раки хавфини 29 фоиз, ортиқча вазнга эга ва семиришга мойил кишиларда 34 фоизга камайтирган.