"Cold Out" дори воситаси юртимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Cold Out» йўтал ва шамоллашга қарши сиропи хавфли деб топилгани ҳақида хабар берилган эди.

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мазкур дори воситаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаганини маълум қилди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дори воситаси Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган.

Қайд этилишича, амалдаги тартибга кўра, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейингина рухсат этилади.