Наманганда “Қизил китоб”га киритилган қўнғир айиқ отиб ўлдирилди (видео)
- 16.10.2019 10:57
- 356
- Ўзбекистон
Наманган вилояти Чуст туманининг “Ғова” қишлоғида “Қизил китоб”га киритилган қўнғир айиқ ўлдирилди. Бу ҳақда ekologuz телеграм каналида хабар берилди.
Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат билан боғлиқ видео тарқалди. Унда бир неча одамлар айиқни ўраб олгани акс этган.
Хабарда айтилишича, айиқ қишлоққа бостириб киргач, одамлар уни хонадонга қамаб, овчиларни чақирган. Овчилар эса уни отиб ўлдирган. Айиқнинг оғирлиги 250-300 килограмм атрофида бўлган.
Шунингдек, хабарда, ёввойи ҳайвонлар ҳеч қачон одамлар гавжум жойга бостириб кирмаслиги, кирган тақдирда ҳам айиқни ўлдирмай, экология қўмитаси, ички ишлар идолари вакилларини чақириш кераклиги айтиб ўтилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа