Намибия 170 та филни сотувга чиқарди

Намибия ҳукумати қурғоқчилик туфайли қўриқхонада боқилаётган, бунинг натижасида кўпайиб кетган 170 ёввойи филни сотувга қўйди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳайвонларни сотиш тўғрисидаги эълон Намибиянинг атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги, ўрмон хўжалиги ва туризм департаменти томонидан эълон қилинди. Таъкидланишича, филларни кимошди савдоси орқали мамлакат харидорларига ҳам, чет элда ҳам сотиш режалаштирилган. Асосий талаблардан бири, кимошди савдосининг ҳар бир иштирокчиси ҳайвонларни сақлаш шартлари тўғрисида ҳужжатли кафолат тақдим этиши зарур. Бундан ташқари, уларнинг нормал ҳаётини таъминлаш учун зарур маблағ бўлиши керак. Чет элликлар филларни ўз мамлакатига киритишга рухсат берувчи божхона ҳужжатлари тақдим этиши ҳам талаб этилади.

Миллий янгиликлар хизмати (НСН) таъкидлаганидек, қурғоқчиликдан ташқари, филларни сотишнинг яна бир сабаби, браконьерлик ҳолати ва экологик омилларнинг кўпайиши бўлди. Намибияда ҳайвонларнинг ноёб турларини ҳимоя қилиш ва популяция даврида уларнинг аҳолига ҳужум қилишидан асраш ўртасида мувозанат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади kp.ru сайти.

Намибия Африканинг жанубидаги миллий қўриқхоналар ва паркларда филлар учун озиқ-овқат ва сув етишмовчилигига дуч келган ягона мамлакат эмас. Хусусан, Боцвана филларини Анголага кўчириш дастурини амалга оширмоқда. Африканинг табиий яшаш муҳитида яшовчи филларнинг умумий сони 350 тани ташкил этади.

"Дунёдаги энг ёлғиз фил", деб номланган Покистон ҳайвонот боғи фили Кааван яқинда махсус рейс билан Камбоджага етказилди. Энди у ёлғиз эмас, балки бошқа филлар билан қўриқхонада яшамоқда.